Бухорода дала шийпонига ташлаб кетилган чақалоқнинг онаси топилди

12:46 09 Август 2022 Жамият
1198 0

Фото: Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси

Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Ички ишлар бошқармаси томонидан жорий йилнинг 22 июль куни тахминан соат 09:20 ларда Ғиждувон тумани «Кўлижаббор» маҳалласи «Кўҳна Найман» қишлоғида жойлашган «Шукур Тўхта» фермер хўжалиги дала шийпонида шахси номаълум ёши тахминан 8-11 ойлик чақалоқнинг ташлаб кетилганлиги тўғрисида маълумот берилган эди.

Бухоро вилояти ИИБ, ҳудудий ички ишлар органлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор қидирув ва тергов ҳаракатлари давомида чақалоқнинг 2022 йил январь ойида туғилган Нарзуллаева Муслима эканлиги ва онасининг шахси аниқланиб, тергов органига топширилди.

Ҳозирги кунда Ғиждувон тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25/117-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят ишида шахснинг шаъни, қадр қиммати ва оилавий сирлари билан боғлиқ ҳолатлар мавжуд бўлганлиги сабабли тергов якуни бўйича қўшимча маълумот берилади, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер