Бухорода божхоначилар салкам 11 миллиард сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишди

19:58 03 Ноябрь 2022 Жамият
658 0

Бухоро вилояти «Хўжадавлат» темир йўл чегара божхона пости орқали республикамиз ҳудудидан транзит тарзида ҳаракатланаётган юк поезди вагонларидан бирида контейнер эшиги, ички қисмидаги белги ва рақамлар акс этган ёрлиқлар қўлбола усулда ўзгартириб қўйилгани божхона ходимларининг диққатини тортди.

Ҳужжатларга кўра мазкур контейнерга 20 тоннадан зиёд оғирликдаги, муқаддам фойдаланилган авто эҳтиёт қисмлари ортилган бўлиши лозим эди. Аммо, тасвирларда вагонга бошқа турдаги товарлар ортилгани аниқланганлиги сабабли, контейнер кўрикдан ўтказишга қарор қилинади.

Натижада контейнерда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати 10 млрд. 610 млн. сўмлик 700 минг 719 қути сигаретлар ортилгани маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?