Бухорода акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

15:29 14 Декабрь 2023 Жамият
238 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғиждувон туман бўлими томонидан вилоят божхона бошқармаси ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Isuzu” русумли автотранспорт воситасида фуқаро У.В. ва бошқалар 3 499 қути “Milano” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан вилоят божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.А. “Cobalt” русумли автотранспорт воситасида 1 378 қути “Esse Change” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?