Бухорода 70 ёшли эркак қўшнисини ўзаро жанжалда ўлдирди

08:01 27 Ноябрь 2021 Жамият
662 0

Бухоро вилоятида 70 ёшли қария қўшнисининг юрагига ўроқ билан уриб ўлдирди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

24 ноябрь куни соат 08:30 атрофида Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги Гаждумак маҳалласида жанжал келиб чиқди. Уй олдида ободонлаштириш билан шуғулланаётган 70 ёшли қария қари дарахтнинг шохларини кесиб ташлади. 55 ёшли қўшниси ғазабланиб, дарахт ўзига тегишли эканлигини айтди.

Улар ўртасида оғзаки тўқнашув бошланиб, эркак киши аёлни ўроқ билан уриб ўлдирган. 55 ёшли фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотларига кўра, аёл чап елканинг юқори орқа юзасидан чап кўкрак қафасига ўтиб, ўткир кесувчи буюм билан урилган зарба натижасида ички ва ташқи қон кетиши натижасида вафот этган. 

70 ёшли қарияга нисбатан 97-модда 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?