Бухорода 3 та автомобиль ўзаро тўқнашди. Қурбонлар бор

13:20 17 Октябр 2021 Жамият
953 0

Бухоро вилояти Вобкент туманида 3 та автомобиль йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда «Zamon» информацион дастурида хабар берилди.

Хабарга кўра, Вобкент тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро М-37 Самарқанд–Бухоро Туркманбоши автомобиль йўлининг 244-километрида «Nexia» автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, «Damas» автомашининг орқасига бориб урилган. Бунинг оқибатида «Damas» автомашинаси кучли зарб билан дастлаб тўсиққа, кейин эса ундан ўтиб кетиб , қарама-қарши йўналишда кетаётган «Isuzu» юк автомобилининг олд томонига урилган.

Воқеа оқибатида «Damas» автомашинасидаги йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, касалхонада вафот этган. Яна бир фуқаро эса касалхонада даволанмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?