Бухоро Болалар мурувват интернатида болаларга жисмоний зўравонлик қилингани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда Бухоро Болалар мурувват интернатида болаларга нисбатан турли жисмоний зўравонлик ҳолатлари тўғрисидаги хабар тарқалди. Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан тергов-тезкор гуруҳи тузилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.
Муассаса ходимларига оид меҳнат муносабатларини ташкил этилиши юзасидан хизмат текшируви тайинланди.
«Мурувват уйида тарбияланаётган вояга етмаганларга жисмоний зарар етганлигини аниқлаш юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинланиб, унинг натижасига кўра ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади.
Терговга қадар текширув Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 17 нафар профессор-ўқитувчига илмий унвон берилди
- Даврон Кабуловнинг отаси «ўғрилик» бўйича судланиб, қарийб 345 млн сўм жаримага тортилгани маълум бўлди
- Исроил ва Эрон низоси янги босқичга чиқди
- Сен етим эмассан: Одамийлик тимсолига айланган оила
- Президент янги қарор имзолади
- Президентнинг янги қарори эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг