“Бухоро-агро” эркин иқтисодий зонасида замонавий иссиқхоналар барпо этилмоқда

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёев “Бухоро Варнет” хорижий корхонаси томонидан Бухоро туманида барпо этилаётган инновацион иссиқхона ҳудудида бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар берди.
Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 10 июлдаги қарорига мувофиқ, вилоятнинг бешта туманида “Бухоро-агро” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилган. Уларда гидропоник иссиқхоналар барпо этиш орқали экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳоли даромадларини ошириш мўлжалланган.
Бугунги кунда эркин иқтисодий зона учун 3 минг гектар ер майдони ажратилган. Жорий йилда 598 гектар ерда 98 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган. Улар доирасида энергия тежамкор иссиқхоналар ташкил этилиб, маҳсулотларни сақлаш ва қадоқлаш учун экологик тоза қутилар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, 4 минг 300 дан ортиқ иш ўринлари яратилади. Қўшни давлатларга 64 миллион долларлик маҳсулот етказиб берилади.
Хусусан, Туркия инвестицияси иштирокидаги “Бухоро Варнет” корхонаси томонидан 115 гектар майдонда ойнаванд иссиқхона қуриш режалаштирилган. Бунинг афзаллиги шундаки, ойна қуёш нурини 97 фоизгача ўтказади, узоқ йиллар фойдаланилади. Иссиқхонада ҳар гектарда 300 тоннадан 560 тоннагача помидор етиштирилади, мингдан ортиқ иш ўринлари яратилади. Ҳозирги пайтда 30 гектар майдонда иссиқхона қурилмоқда. Туркиядан ускуналар келтирилмоқда.
Корхона 2019 — 2021 йиллар давомида босқичма-босқич ишга туширилади.
Шу ерда Бухоро вилоятида мева-сабзавотчилик кластерлари ташкил этиш, қайта ишлаш ва ташқи бозорга етказиб беришга қаратилган лойиҳалар тақдимотлари ҳам ўтказилди.
Президентимиз Бухоро вилоятида ўзлаштирилмаган ерлар кўплиги, хориж тажрибаси ва технологияси асосида улардан фойдаланиб, бозорбоп маҳсулотлар етиштиришни йўлга қўйиш кераклигини таъкидлади. Мутасаддилар ва хорижлик инвесторлар билан суҳбатлашиб, зарур кўрсатма ва тавсиялар берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
- Ёшлар ишлари агентлиги ходимларига ҳар ой 0,5 дан 1,5 бараваргача устама тўланади
- Ўзбекистонда ҳафта охирида об-ҳаво кескин совуқлашади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг