Бугундан XIII халқаро “UzMedExpo — 2021” тиббиёт кўргазмаси очилади

09:48 19 Октябр 2021 Жамият
336 0

Ҳар йили тиббиёт соҳасининг сўнгги ютуқлари, маҳсулот ва хизматларининг кенг ассортименти намойиш этилувчи UzMedExpo кўргазмаси тиббий буюмлар ва ускуналар ишлаб чиқарувчилари, дистрибюторлар ва соҳа мутахассислари учун мулоқот майдони бўлиб ҳам хизмат қилади.

Кўргазма экспонатлари қуйидаги мавзуларда стендларга жойланади:

• Тиббий техника, ускуналар, диагностика

• Лаборатория ускуналари

• Стоматология

• Офтальмология

• Ортопедия ва реабилитация

• Фармацевтика

• Кенг истеъмол товарлари

• Тиббий хизматлар ва суғурта

• Гўзаллик ҳамда саломатлик.

Кўргазма бугун соат 11:00 да «Анҳор-Локоматив» боғида очилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?