Бугундан Ўзбекистонга кириб келиш учун янги тартиб жорий этилмоқда

13:02 15 Январь 2022 Жамият
236 0

15 январдан Ўзбекистон ҳудудига кириб келаётган фуқаролар (автомобиль ҳаракати бундан мустасно) киришидан камида 48 соат олдин ПЗР усулида ўтказилган коронавирусга салбий тест натижасини тақдим этишлари, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудига киришда коронавирус инфекцияси мавжудлигини аниқлаш учун экспресс антиген тестини топширишлари шарт.

Маълум қилинишича, Ўзбекистондаги барча халқаро аэропортларнинг учиб келиш залларида ташкил этиладиган экспресс-тест пунктларида экспресс-тест топшириш Ўзбекистон Марказий банки курси бўйича сўм эквивалентида 5 АҚШ доллари миқдорида белгиланади. 

Талабалик гувоҳномаси бўлган талабаларга 50 фоиз чегирма берилади. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлганлар бепул топширади. Икки ёшгача бўлган болаларни ковид учун текшириш шарт эмас.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?