Бугундан «Биз бўлмасак ким?» хештеги остидаги челенжга старт берилди

13:22 17 Октябр 2021 Жамият
275 0

Illyustrativ foto

Бугун Ёшлар ижод саройида ташкил этилган Халқаро медиа-холлда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти томонидан «Сайлов ёшлар нигоҳида» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Президент сайловида ёшларнинг иштироки ва сайлов қонунчилиги юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди. Хусусан, Сайлов кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, фуқароларнинг сайловдаги ҳуқуқ ва эркинликлари ҳақида тушунтиришлар берилди.

Таъкидланганидек, ҳозирга қадар Ёшлар парламенти ёшларнинг, хусусан, илк сайловчиларнинг сайловларда иштирок этиши ва уларнинг сайлов ҳақидаги билимларини мустаҳкамлашга оид республика бўйлаб 124 та давра суҳбати, тарғибот ишлари олиб борилганликлари алоҳида қайд этилди. Бундан ташқари, Ёшлар парламентининг ижтимоий тармоқларда кенг тарқалаётган «Парламент мухлиси» лойиҳасининг сўнги 4 та сони айнан сайлов жараёнларига, сиёсий партиялар фаолиятига бағишланган.

Шу билан бирга, Ёшлар парламенти аъзолари бугундан бошлаб ижтимоий тармоқларда «Биз бўлмасак ким?» хештеги остидаги челенжга старт бермоқда. Мазкур челенж ҳам ёшларни сайлаш ҳуқуқидан кенг фойдаланишга, ўзининг келажагини ўзи танлашга қаратилган чақириқ ҳисобланади.

Учрашув интерактив, ёшларбоп усулда савол-жавоб тарзда ташкил этилди. Ёшларни қизиқтирган саволларига жавоб берилиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама қилинаётган қонун лойиҳалари ҳамда Ёшлар парламентининг фаолияти юзасидан маълумот берилди.

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?