Бугун юртимизга яна 912 000 доза Sinovac вакцинаси олиб келинди

11:21 21 Октябр 2021 Жамият
235 0

Фото: ССВ матбуот хизмати

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, бугун юртимизга яна 912 000 доза Sinovac вакцинасининг партияси олиб келинди. Бундан ташқари, кеча “Jurabek Laboratories” МЧЖ қўшма корхонасида тайёрланган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 2 755 820 дозаси эмлаш учун топширилган эди.

Шундай қилиб, юртимизда эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 34 951 358 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

— 1 594 480 дозаси AstraZeneca;

— 25 933 818 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

— 720 500 дозаси "Sputnik V";

— 3 000 060 дозаси Moderna;

—  1 726 500 дозаси Pfizer/BioNTech;

— 1 976 000 дозаси Sinovac вакцинасидир.

Шундан 24 506 587 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?