Бугун Тошкентда очиқ осмон остида қурилган муз майдонининг очилиши бўлиб ўтади

08:34 07 Январь 2021 Жамият
1139 0

Бугун, 7 январ куни соат 19:00 да Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри олдида очиқ осмон остида қурилган муз майдонининг очилиши бўлиб ўтади.

Маросимда Россия муз спорти юлдузи, фигурали учиш бўйича Олимпия чемпиони Алексей Ягудин иштироки кутилмоқда. Шу билан бирга ўзбек эстрадаси юлдузларининг концерти ўтказилади.

Байрам дастурларини томоша қилиш истагидаги ва шахсий конькига эга бўлган музда учиш ишқибозлари учун кириш бепул. Шунингдек, майдон олдида музда учишга мўлжалланган аксессуарлар ижараси пункти хизмати йўлга қўйилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?