Бугун Сурхондарёда дронлар шоуси бўлиб ўтади

09:23 20 Октябр 2021 Жамият
141 0

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Кадастр агентлигининг «Геоинновация маркази» ҳамкорлигида вилоятда илк бор дрон-шоу ташкил этилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Томоша давомида 250 та дрон ёрдамида турли шакллар акс эттирилади. Ҳозирда «Геоинновация маркази»нинг малакали мутахассислари томонидан тадбирга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. 

Дрон-шоу бугун соат 20.00 да Термиз шаҳридаги «Болажон» боғи ҳудудидаги мобил саҳнада ўтказилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?