Бугун Самарқанд шаҳрида ёшлар фестивали бошланди

14:24 23 Июнь 2022 Жамият
315 0

Фото: Халқ сўзи

Самарқанд шаҳрида «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида ёшлар фестивалининг асосий тадбирлари бугун Амир Темур, Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоий боболаримиз ҳайкаллари пойига гул қўйиш билан бошланди. Маросимларда Самарқанд вилояти ҳокими Э. Турдимов, вилоят сектор раҳбарлари, фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этди.

Айни пайтда фестиваль доирасида республика бўйлаб ўтказилаётган «Беш ташаббус олимпиадаси»нинг стритбол спорт тури бўйича мамлакат босқичи баҳслари Самарқанд шаҳридаги спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослашган мактабида бўлиб ўтмоқда. Кечқурун эса сектор раҳбарлари бошчилигида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилиши режалаштирилган. Фестивалнинг биринчи куни «Мўъжиза» амфитеатрида ташкил этиладиган гала-концерт билан якунланади.

Тўрт кун давом этадиган фестиваль дастурига кўра, 24-25 июнь кунлари вилоят ҳокимининг мактаб ва профессионал таълим муассасалари битирувчилари билан учрашуви, мактаб битирувчилари ўртасида 14 фандан «Вилоят ҳокими олимпиадаси»ни ташкил этиш, таниқли ижодкорлар иштирокида ижодий суҳбатлар, спорт мусобақалари, интеллектуал ўйинлар, ҳарбий техникалар кўргазмаси ўтказиш кўзда тутилган.

Фестивалнинг тўртинчи куни Самарқанд шаҳрида «Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда бирга югурамиз» шиори остидаги «Янги нафас» югуриш марафони бўлиб ўтади.

Абдулазиз Йўлдошев. «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер