"Бугун ижтимоий тармоқларда Ҳукумат раҳбарининг Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисини мажлисда танқид қилгани турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда" — Р.Кушербаев

Бугун ижтимоий тармоқларда Ҳукумат раҳбарининг Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисини мажлисда танқид қилгани турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Муҳокамалар орасида менинг ҳам фамилиям бор.
Албатта, ўзгаришлар сари кетаётган Янги Ўзбекистон шароитида жамиятда иллат сифатида кўрилаётган, кўпчилик эътирозига сабаб бўлаётган масалаларни очиқ муҳокама ва танқид қилиш нормал ҳолат ҳисобланади. Буни сўз эркинлиги борасида эришган энг катта ютуғимиз сифатида қабул қилиш керак.
Тўғри, сўнги пайтларда Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятида жонланишлар бор. Бироқ мазкур соҳадаги мавжуд муаммолар олдида бу ҳали етарли эмас. Афсуски, охирги 27 йил давомида монополия масаласи жиловланмагани бугун «империя» даражасидаги «оёғи ердан узилган» айрим монополларнинг пайдо бўлишига олиб келди.
Кечаги мажлисда аниқ нима бўлганини билмайману, бироқ Ҳукумат раҳбари сифатида Бош вазир тегишли соҳа ва тармоқлар бўйича ишларни танқид қилиб, йўл-йўриқ бериши ҳукумат табиатига хос табиий жараён.
Мен Бош вазирни парламент ва депутатларни эшита оладиган камчилик шахслардан бири сифатида биламан, бунга кўп бора шахсан гувоҳ бўлганман.
Ҳукуматнинг автомобилсозлик соҳасида рақобат муҳитини яратиш мақсадида Жиззах, Қўқон, Наманганда янги автомобиль заводлари очишга ҳаракат қилаётганини мавжуд «автомобиль монополиясини» йўқ қилиш борасидаги ижобий қадам сифатида кўраман. Бу эса янги иш ўринлари дегани.
Бугун давом этаётган пандемия шароитида ишлаб турган завод ва корхоналарни сақлаб қолиш, фаолиятини ривожлантириш, янги инвестициялар жалб этиб рақобат муҳитини ривожлантиришимиз керак.
Ўз ўрнида Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳам ўз фаолиятида монополия соҳасига оид амалдаги қонунларимизни ижросини янада қатъий назоратга олиши ва ўз ишини тизимли ташкил этиши лозим, деб биламан.
Билмадиму, бироқ фикримча, бугунги масаланинг кўтарилиши кимнингдир қайсидир ижтимоий муҳимрок бошқа масаладан эътиборини қочиришига ўхшайди. Ўқувчиларни фикрини чигаллаштирмаган ҳам маъқул бироқ.
Расул Кушербаев,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг