Бугун Чўлпон ҳақидаги "Қуш эсдалиги” ҳужжатли фильм премьера қилинади

13:03 05 Октябр 2021 Жамият
66 0

Бугун соат 18:00 да Алишер Навоий номидаги киносаройда Кинематография агентлиги буюртмасига биноан ҳамда Ички ишлар вазирлиги академияси ҳамкорлигида “Media Illusion” студияси томонидан суратга олинган Чўлпон ҳаёти ва ижоди ҳақидаги "Қуш эсдалиги” ҳужжатли фильми премьера қилинади. Бу ҳақда Кинематография агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 20 май куни Тошкент шаҳрида ташкил этилган Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари асосида яратилган.   

Cценарий муаллифи Эркин Бозоров, режиссёр ва продюсер Ҳусан Рашидов, оператор Рустам Муродов, рассом Шуҳрат Абдумаликов, картина директори Музаффар Ўрозқулов.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?