«Бу қурилиш компанияларини назорат қиладиган борми?» — вазирлик мурожаатга муносабат билдирди

11:37 26 Сентябр 2022 Жамият
289 0

Иллюстратив фото

Телеграм ижтимоий тармоғида Тошкент вилояти Зангиота туманида қурилиши режалаштирилган кўп қаватли уйлардан субcидия асосида уй берилиши белгиланган, бироқ бир йилдан бери уйи битмай субсидия муддати тугаган  фуқаронинг мурожаатига Қурилиш вазирлиги муносабат билдирди

Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокимининг қарорига асосан «Туркистон» МФЙ ҳудудида 9 та 5 қаватли турар жой мажмуаси қурилиши  режалаштирилган. 

Мазкур мажмуаларни қуриш бўйича ўтказилган аукцион савдоларида 3 та 5 қаватли турар жой мажмуасини қуриш бўйича «Мовароуннаҳр қурилиш транс» МЧЖ ғолиб бўлиб, 2021 йил 23-cэнтабрда қурилиш ишларини бошлаш учун Тошкент вилояти ҳудудий назорат инспекцияга хабарнома юборган.

Қурилиш объектнинг бугунги кундаги тайёргарлик даражаси 90%ни ташкил этади, қурилиш монтаж ишлари давом эттирилиб, объектда 30 нафар ишчи қурилиш ишларини олиб бормоқда.

Турар жойни фойдаланишга топшириш муддатининг чўзилиш сабабларидан бири ер майдони тўлиқ ўрганилмасдан шошқалоқлик билан ажратилганлиги яъни суғориладиган экин майдонидан ажратилганлиги қозиқ қоқиш ишлари жараёнида аниқланиб, ер майдони бир неча бор ўзгарган, шунга мос лойиҳа ечимларига ҳам бир неча марта ўзгартиришлар киритилганлиги боис қурилиш муддатлари чўзилиб кетган.

Тошкент вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси ходимлари томонидан объектда 18 марта назорат ишлари олиб борилиб, қурилиш сифати юзасидан 10 та ёзма кўрсатма берилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?