«Бу ниҳоятда муҳим» — Содиқ Сафоев Эроннинг ШҲТга қўшилиши ҳақида муносабатини билдирди

22:08 13 Сентябр 2022 Сиёсат
815 0

Фото: Халқ сўзи

Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг айтишича, ШҲТ бу – минтақавий ривожланиш ташкилоти. Минтақанинг энг йирик давлатларнинг бу ташкилотга кириши кўзда тутилган дастурнинг амалга ошишида ижобий роль ўйнаши мумкин.

«Эрон – муҳим ва йирик давлат. Дунёда бевосита чегарадош давлатлар сони бўйича ҳам энг катта мамлакат бу – Эрон. У Марказий Осиёни Яқин шарқ, Жанубий Осиё, Кавказ, Европа билан боғловчи чорраҳада жойлашган. Бу эса унинг жўғрофий жойлашуви қанчалик муҳимлигини кўрсатади.

Энг асосийси – Эрон орқали денгиз портларига чиқиш имконияти биз учун жуда муҳим. Чабаҳар денгиз портлари Марказий Осиёни жаҳон бозори билан боғлашда муҳим аҳамият касб этиши мумкин. Албатта, Эрон билан ҳамкорлик қилиш ШҲТ учун жуда муҳим», – таъкидлади Содиқ Сафоев.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер