Бу менинг танловим – бу менинг Конституциям

Фото: Халқ сўзи
Айни кунларда Фарғона вилояти бўйлаб «Бу менинг танловим – бу менинг Конституциям» шиори остида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Конституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ана шундай учрашувлардан бири «Иссиқлик электр станциялари» АЖ Фарғона иссиқлик электр марказида ҳам ташкил этилди.
Юзма-юз мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Манзура Салимова иштирок этиб, Конституциявий қонун лойиҳасига киритилган янгилик ва ўзгаришлар хусусида батафсил маълумот берди.
— Конституциявий қонун лойиҳаси ўз моҳиятига кўра, «Инсон – жамият – давлат», «Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат» тамойилларига асосланаётгани эътиборга лойиқ, — дейди сенатор М. Салимова. — Бу халқпарвар давлат барпо этиш, инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, юртимизда ҳар бир оила манфаатини тўлиқ таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Учрашув Конституциявий қонун лойиҳасида кўзда тутилаётган янгилик ва ўзгаришлар хусусида қизиқарли савол-жавоб тарзида олиб борилди.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- ЖССТ янги ҳалокатли пандемияга тайёрланишга чақирди
- Ўзбекистон Президенти ва Сингапур Президенти музокара ўтказдилар
- 2024 йилдан янги уй сотиб олганларга ҚҚСнинг ярми қайтариб берилади
- Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан фоторепортаж
- Гендер тенгликни таъминлаш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади
- Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан муҳим ташаббусларни илгари сурди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг