Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор...

22:00 31 Август 2022 Жамият
963 0

Кексаларимиз тинчликнинг қадрини жуда яхши билишади, ушбу неъматнинг қадрига етиш, уни кўз қорачиғидай асраб-авайлашга даъват этади. Зеро, тинчлик ўз-ўзидан келмаганини ёши улуғлар ҳаётий воқеалар билан ҳикоя қилиб берадилар.

“Шуҳрат” медали соҳибаси, 100 ёшдан ошган Разаван момо Маркабаева бизга ана шулар ҳақида сўзлаб берди:

— Шундай фаровон кунларга етказган Яратганга шукроналар айтаман, — дейди онахон биз билан суҳбатда. — Сабаби бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор. Бир асрлик ҳаётимизда не-не замонлар бошимиздан кечди. Тарихга айланган йиллар қаътида яхши-ёмон кунларимиз кўп бўлди. Даврлар, замонлар ўтавераркан. Ҳар бир нафасига шукронада бўлган кишининг доимо бахту иқболи кулганига кўп маротаба гувоҳ бўлдик.

Яратганга минг бора шукрлар бўлсинким, бугунги ҳур кунлар бу элга насиб этди. Тарихимиз, динимиз, миллий урф-одатларимиз эъзозланмоқда. Ишлаб, элни бой қиламан, деганга ҳамма шарт-шароитлар яратиб берилаётир. Ёшларимизни илм олиши, тадбиркорлик қилиши учун қанчадан-қанча ишлар қилиняпти.

Умр йўлдошим билан ўн нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказдик. Серфайз оиламизда 31 нафар набира, 85 нафар чеваралар қуршовидамиз.

Президентимиз ҳар доим ёши улуғ инсонларни, нуронийларни, айниқса, 100 ёшдан ошган фуқароларни эъзозлаб, уларнинг меҳнатларини эътироф этиб келади.

Давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармонига мувофиқ, мустақиллигимизнинг 31 йиллиги арафасида мени ҳам “Шуҳрат” медали билан мукофотлади. Президентимизнинг умри узоқ бўлсин илоҳим. Бу юксак медал кўнглимни тоғдек кўтарди. Вилоят ҳокими келиб медални тақиб, табриклаб кетди. Ҳамма-ҳаммалари соғ-омон юришсин, дейман.

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрилик  Разаван момо сўзининг якунида дуога қўл очиб, юртимиз доимо тинч, халқимиз ҳаёти бундан-да фаровон бўлсин, дея таъкидлади.

Шодиёр МУТАҲАРОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер