Бу йўллар – ободлик ва фаровонлик йўллари

07:22 04 Октябр 2022 Жамият
282 0

Фото: Халқ сўзи

«Фарғона минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» ДУК томонидан айни кунларда вилоятнинг барча шаҳар-туманларида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб бориляпти.

— 2022 йил учун мўлжалланган дастурлар доирасида Риштон туманининг «Янги авлод» ва «Амиробод» МФЙларида 10 км йўлга шағал ётқизиш, 8 км йўлни асфальтлаштириш ва 2 км йўлни цемент қилиш ишлари деярли якунига етказилмоқда, —дейди «Фарғона минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» ДУК техник назоратчиси Ботиржон Собиров. — Шунингдек, захира маблағлар ҳисобидан туманнинг «Ҳожи қишлоқ» маҳалласидаги Бирдамлик, Шоҳид мозор кўчаларида 0,6 км ички йўллар асфальт қилинди.

Ҳозирги кунда вилоят бўйича жорий йил учун белгиланган юмушларни ўз вақтида ва сифатли якунига етказиш мақсадида замонавий техникалар ҳамда малакали ишчи-мутахассислар жалб этилган.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер