Бу йил Самарқанддаги 1105 маҳаллада дарахтларни самарали суғориш тизими ташкил этилади

10:54 05 Август 2022 Жамият
419 0

Фото: Халқ сўзи

Республикамизда эълон қилинган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси асосида жорий йилда Самарқанд вилояти бўйича 64 гектар майдонда 19 та «Яшил жамоат парклари» барпо этиш белгиланган.

2022-2026 йилларда туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари тасарруфидаги кўкаламзорлаштириладиган ҳудудларда суғориш тизимларини ва сув чиқариш қудуқларини ташкил этиш бўйича дастур ишлаб чиқилган.

Дастурга асосан, вилоятдаги 1105 маҳаллада «Яшил макон» лойиҳаси доирасида дарахтларни самарали суғориш тизими ташкил этилади. Бунгача эса ободонлаштириш бошқармасининг ўндан ортиқ техникаларини жалб этган ҳолда кечки пайтда дарахтларни суғориш ишлари олиб бориляпти.

Вилоятда 16 та кўча «Намунавий кўча» сифатида танлаб олиниб, кўчат экиш тадбирлари 5 та туманда амалга оширилган. Жумладан, Булунғур тумани Гулзор кўчасида 200 туп гилос, Жомбой тумани Узуновул кўчасида 190 туп ўрик, Нарпай тумани Шодлик кўчасида 300 туп каталпа, Оқдарё тумани Амир Темур номидаги кўчада 400 туп, Паяриқ тумани Зебинисо кўчасида 300 туп каштан дарахти кўчати экилган. Қолган туманларда кузги кўчат экиш мавсумида «Намунавий кўча»лар ташкиллаштирилади.

Жорий йил куз фаслида вилоят бўйича 6,1 миллион туп дарахт кўчатини экиш режалаштирилган. Ҳозирда кўчатчилик хўжаликларида 33 миллион тупдан ортиқ кўчат захираси мавжуд.

Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер