Бу йил бюджетдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига 14 трлн. сўмдан ортиқ маблағ ажратиш режалаштирилган

16:08 18 Ноябрь 2020 Жамият
181 0

Бу ҳақда АОКА пресс-холида ташкил этилган матбуот анжуманида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Шоҳрух Шораҳметов айтиб ўтди:

— Бу йил бюджетдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига 14 трлн. сўмдан ортиқ маблағ ажратиш режалаштирилган.

Пандемия даврида қўшимча 3 трлн. сўмдан зиёд пул ажратилди. Бу 300 млн доллардан ошиқ сумма.

Мазкур маблағнинг ярми шифокорлар ва тиббиёт муассасаларида ишлайдиган ходимлар учун махсус тўловларга сарфланган бўлса, қолгани қурилиш ишларига, шахсий ҳимоя воситалари харидига йўналтирилди.

Келгусида ушбу маблағларнинг мақсадли сарфланиши ва бу борада ҳар қандай қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик учун зарурий чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?