Бу «Абдуллажон» фильмидан олинган кадр эмас

19:22 15 Август 2022 Жамият
724 0

Фото: Халқ сўзи

Биламизки, фильм ёки бадиий асарлардаги ишонилиши қийин образ ва воқеалар асосан хаёл, тасаввур таъсирида яратилади. Кўпчилигимиз учун севимлига айланиб улгурган «Абдуллажон» фильмида ҳам катта қовун-тарвузлар устига нарвон билан чиқаётган деҳқони кўриб «Бунақаси бўлиши мумкинмас, фантастикаку», деймиз ҳамиша. Бироқ, шўрчилик миришкор деҳқон томорқасида 35 килограммлик ошқовоқ пишиб етиштирди, бизнинг фикрларимиз эса ўз-ўзидан ўзгарди.

— Томорқамизга ошқовоқ уруғини умид билан апрель ойида қадагандик. — дейди шўрчилик деҳқон Холбой Қурбонов. — Ҳар доимгидек парваришладик, қарадик. Қандайдир мўъжиза юз бердию ошқовоқлар йириклаша бошлади. Ҳозир пайкалда ҳатто 35 килограммлик ошқовоқ ҳам бор, бундан ҳатто ўзим ҳам ҳайратдаман. Келгуси йил ҳам ушбу ошқовоқ уруғини экиб, тажрибалар ўтказиш, агар муваффақиятли натижа берса, бу нав ошқовоқлар уруғини кўпайтириш ниятидаман.

Миришкор деҳқон келгусида бу сир-синоатни тагига етиш учун амалий иш билан бир қаторда илмий нуқтаи назардан чуқур ўрганишни қарор қилган. Агар бундан кейин ижтимоий тармоқлар орқали шундай хабарларга кўзингиз тушса асло ҳайратланманг, бу ақлбовар қилмас ишлар ортида деҳқонларимизнинг изланиш ва заҳматлари ётибди.

Илҳом РАҲМАТОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер