БТР икки нафар гвардиячини босиб кетди. Улардан бири ҳаётдан кўз юмди 

17:32 17 Сентябр 2019 Дунё
904 0

РФнинг Смоленск областида ўтказилаётган ҳарбий машғулотлар пайтида БТР Россия миллий гвардияси икки нафар ходимини босиб кетган. Оқибатда уларнинг бири ҳаётдан кўз юмган, иккинчиси шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Росгвардия қўшинлари марказий округи матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа сапёрлар томонидан миналар қидирилаётган пайтда рўй берган. Гап шундаки, миналардан бири ишлаб кетиши натижасида тутун пайдо бўлган ва БТР-80 ҳайдовчиси икки нафар ҳамкасбини кўрмай қолган ва уларни босиб кетган.

Жароҳат олган гвардиячининг аҳволи қониқарли эканлиги айтилмоқда.

Смоленск гарнизони ҳарбий прокуратураси ушбу ҳодисани ўрганишни бошлади.

Ўқув машғулотлари Жерновка аҳоли пунктида бўлиб ўтаётган эди. унда қарийб 180 киши қатнашаётган бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер