Брюссел Борис Жонсоннинг НАТО бош котиби лавозимини эгаллаш эҳтимолини баҳолади

22:01 30 Июль 2022 Дунё
1372 0

Фото: Reuters

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон НАТО бош котиби бўла олмайди, чунки у аёл эмас. Бу ҳақда Брюсселдаги халқаро институтлардаги манбага таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Манбага кўра, Жонсонда Шимолий Атлантика альянси бош котиби бўлиш учун ҳеч қандай имконият йўқ. Чунки у яқинда НАТОга қабул қилинган давлатлар вакили эмас.

«Асосий сабаб шундаки, НАТОда аёл киши альянснинг навбатдаги бош котиби бўлиши керак. Яна бир муҳим жиҳати, янги бош котиб альянснинг янги аъзо мамлакатларидан вакил бўлиши кераклиги ҳақида консенсус мавжуд», дея тушунтирди агентлик суҳбатдоши.

Буюк Британия бош вазирлигига номзод Риши Сунак истеъфога чиққан бош вазир Борис Жонсонга иш қидиришдан бош тортаётганини айтди. Шунингдек, у келажакда Жонсонни ҳукуматда кўрмаслигини қўшимча қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер