Brent нефть нархи уч йиллик максимумни янгилади

11:46 05 Октябр 2021 Дунё
173 0

Brent маркали нефть нархи 2018 йилнинг 17 октябридан буён биринчи марта 81 доллардан ошди.

Душанба куни Москва вақти билан 16.48 ҳолатига кўра, Brent нефтининг декабрь фьючерслари нархи 2,71 фоизга ошиб — 81,43 доллар, WTI ноябрь фьючерслари 2,61 фоизга кўтарилиб, — 77,86 долларни ташкил этди.

Аввалроқ, ОПEК + битимнинг жорий параметрларини сақлаб қолишга қарор қилгани, ноябрда нефть қазиб олишни кунига 400 минг баррелга ошириши ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?