Бразилияда UFC жангчиси пичоқлаб ўлдирилди

23:47 23 Январь 2022 Спорт
1035 0

Фото: mmafighting.com

Бразилияда cобиқ UFC жангчиси Майкел Фалкан пичоқланиши оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда MMA Fighting хабар бермоқда.

Қайд этилишича, спортчи ҳужумга учраган ва бир нечта пичоқ жароҳати олган. Фалкан касалхонага олиб борилган, аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.

Фалкан охирги марта октагонга 2019 йилнинг 14 декабрида Krepost Fighting Championship турнири доирасида чиқиб, россиялик Сергей Романовга ютқазган эди. 

Фалкан UFCдаги ягона жангини 2010 йилда Жералд Харрисга қарши ўтказиб, ғалабага эришганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер