Бразилияда коронавируснинг яна бир янги штамми аниқланди

16:47 26 Май 2021 Дунё
594 0

Иллюстратив фото

Бразилияда SARS-CoV-2 коронавирусининг янги штамми аниқланган. Бу ҳақда Бразилия вирусологлар жамияти вице-президенти Жоао Песоа Араужу Жуниорга асосланиб "Globo" хабар бермоқда.

"Р4 вариантининг келиб чиқиши номаълум. Дастлаб у Сан-Паулу штатидаги Мокока муниципалитетидан олинган намунада топилган. Кейин у Порту Феррейрада кенг тарқалгани маълум бўлди. Ҳозирча унинг юқумли ёки хавфли экани ҳақида далиллар йўқ", дейилади хабарда.

Порталга кўра, Р4 варианти олдин аниқланган Р1 ва Р2 "Бразилия" ва Р3 "Филиппин" штаммлари билан умумий келиб чиқишга эга.

Аввалроқ, Буюк Британиянинг Йоркшир графлиги олимлари коронавируснинг генларнинг ғайриоддий комбинацияси эга уч карра мутациясини аниқлагани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу штамм билан 49 киши зарарлангани маълум бўлган. Аммо унинг вакциналарга чидамли эканини кўрсатадиган далиллар ҳали олинмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?