Бразилия терма жамоаси Америка кубогида иштирок этишдан бош тортди
Футбол бўйича Бразилия терма жамоаси жорий йил ўтказиладиган Америка кубогида иштирок этишдан бош тортди. Бу ҳақда “AS” нашри хабар бермоқда.
Бразилиялик футболчилар турнирда қатнашмаслик тўғрисида аниқ қарорга келишган ва улар Америка Кубогини бойкот қилиш мақсадида бошқа жамоалар вакиллари билан мулоқот қилади.
Нашрнинг ёзишича, футболчилар ушбу қарорга турнир Бразилияда бўлиб ўтишини билганларидан сўнг келишган. Аслида мусобақани Колумбия ёки Аргентина қабул қилиши керак эди. Аммо Колумбиядаги сиёсий ва ноқулай эпидемиологик вазият туфайли уни кейинга қолдиришга қарор қилинди.
Шу билан бирга, Бразилияда ҳам коронавирус билан боғлиқ вазият яхши эмас. Сўнгги 24 соат ичида мамлакатда 83391 кишида вирус аниқланган. Инфекция асоратлари туфайли 1682 бемор ҳаётдан кўз юмган. Умуман олганда, пандемия бошланганидан бери мамлакатда 16,8 миллиондан ортиқ одамда вирус қайд этилган.
Америка кубоги — бу Жанубий Америка мамлакатлари терма жамоалари иштирок этадиган мусобақа бўлиб, у 1910 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Бразилия мусобақанинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг