Бразилия Ўзбекистон ёшлари учун португал тили курсларини ташкил этишга тайёргарлигини билдирди

13:06 24 Август 2022 Сиёсат
355 0

Ўзбекистон элчиси Жавлон Ваҳобов Бразилиа шаҳрига ташрифи давомида Бразилия Федератив Республикаси (БФР) таълим вазирининг олий таълим масалалари бўйича ўринбосари Вилас Боас де Соза билан музокаралар ўтказилди.

Учрашув давомида мамлакатимизда кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, соҳага илғор чет эл тажрибасини жалб этиш, рақобат муҳитини ривожлантириш, олий ўқув юртларининг сонини ошиши ва сифат жиҳатдан яхшиланиши, олий таълим муассасалари ўчувчилари сонини сезиларли даражада ошириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳот ва ўзгаришларнинг асосий натижалари ҳақида батафсил маълумот берилди.

В.Соза Ўзбекистон ва Бразилия таълим соҳасида ўхшаш мақсадларни кўзлашини, унинг сифатини оширишда тажриба алмашиш лозимлигини, ҳамда талаба ва ўқитувчиларнинг мунтазам алмашинувини йўлга қўйиш кераклигини алоҳида таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, мамлакатда 2400 та олий ўқув юртлар фаолият кўрсатиб, уларда 8 миллион талаба таҳсил олишади. Айтилишича, 69 федерал университет давлат қарамоғида бўлиб, уларда жами 1,3 миллион талаба билим олади.

Берилган маълумотга асосан, мазкур вазирлик Бразилия Ташқи ишлари билан ҳамкорликда “PEG-G” номли дастур ишлаб чиққан бўлиб, унинг асосий мақсади мамлакатда чет эллик талабалар сонини оширишдан иборат. Таъкидланилишича, ушбу дастурнинг муваффақиятли иштирокчилари ўқиш тўловидан озод этилади, турар-жой ва стипендия билан таъминланади.

Шунингдек, вазирлик чет эллик талабаларнинг Бразилияда ўқишини қўллаб-қувватлаш мақсадида халқаро грантлар дастурини янада кенгайтириш устида иш олиб бормоқда, ҳамда шу мақсадда 27 та олий ўқув юртларида университетга кириш имтиҳонларига тайёргарлик бўйича 69 та курслар ташкил этилган.

Бундан ташқари, В.Соза Бразилия Ўзбекистон ёшлари учун португал тили курсларини ташкил этиш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини ҳам маълум қилди.

Бундан ташқари, икки мамлакат олимлари ва тадқиқотчилари Фан, технологиялар ва инновациялар вазирлиги таркибида ташкил этилган ЭМБРАПИИ институтида ҳамкорликни йўлга қўйишлари мумкинлиги таъкидланди. Айтилишича, мазкур ташкилот ўз ичига 27 та университетларда жойлашган 70 та замонавий тадқиқот марказларини ҳам ўз ичига олиб, унинг асосий вазифаси жамият ҳаётидаги долзарб масалаларга инновацион ва илғор технологик ечимларни тақдим этишдир.

Таълим вазирлиги вакилининг фикрича, Бразилия олий ўқув юртларининг халқаро майдондаги иштирокини кенгайтириш мамлакатдаги илмий потенциални оширишга, ҳамкорликда тадқиқотлар ўтказишга ва жаҳон рейтингларида мамлакат университетларининг кўрсаткичларини оширишга олиб келади. «Шу боис Бразилия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар қандай ҳамкорлик иккала томон учун ҳам яхши самара бериши аниқ», дея алоҳида таъкидлади В.Соза.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер