Божхоначилар 20 000 АҚШ долларини ноқонуний тарзда олиб чиқилишига чек қўйди

11:37 23 Июль 2022 Жамият
475 0

Турли найрангларни қўллаган ҳолда юртимиздан нақд хорижий валюталарни ноқонуний тарзда олиб чиқишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.

Куни кеча, қўшни давлатига ўтиш учун “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро шахсий кўрикдан ўтказилганида, оёқ кийимнинг ичига яширилган, белгиланган меъёрдан ортиқча бўлган жами 20 000 АҚШ доллари нақд хорижий валютасини олиб ўтаётганлиги аниқланди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан жорий йилнинг 6 ой давомида 609,5 минг АҚШ долларига тенг нақд хорижий валютасини божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер