Божхона қўмитасининг собиқ раҳбари 3 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди

18:48 20 Май 2019 Жамият
1379 0

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди 16 май куни Давлат божхона қўмитасининг собиқ раҳбари Муиджон Тоҳирий нисбатан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Газета.уз хабар берди.

Муиджон Тоҳирий Жиноят кодексининг 167-, 207-, 209-моддалари бўйича айбдор деб топилди. Суд томонидан у 3 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум этилди ҳамда энг кам иш ҳақининг 400 баравари миқдорида(81,1 млн. сўм) жарима тўлашга ҳукм қилинди. У уч йил давомида раҳбарлик ва моддий-жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлди.

Муиджон Тоҳирий қамоққа олингани 2018 йил декабрь ойида маълум бўлганди. У ДБҚ раҳбари лавозимида 2016 йилнинг декабридан 2018 йилнинг февралига қадар ишлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер