Бўзатовда «Республика ёшлар овози» фестивали доирасидаги тадбирлар бошланди

23:37 07 Июнь 2021 Жамият
1689 0

Президентимиз ўтган йилнинг 2 октябрида Қорақалпоғистон Республикасига қилган ташрифи доирасида 2021 йил Бўзатов туманида «Республика ёшлар овози» фестивалини ўтказиш таклифини билдирган эди.

Бугун «Республика ёшлар овози» фестивалининг якуний босқичи иштирокчилари, яъни ҳудудий босқичларда ғолиб чиққан иқтидорли ёшлар ҳамда тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар Нукус халқаро аэропорти ва Нукус темир йўл вокзалида кутиб олинди.

«Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остидаги фестиваль иштирокчиларини тантанали кутиб олиш тадбири Бўзатов тумани Бердақ номидаги ёшлар боғида бўлиб ўтди.

Туман амфитеатрида бўлиб ўтган фестивалнинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов сўзга чиқиб, ёшларни ушбу тадбир очилиши билан табриклади ва фестиваль иштирокчиларига омад тилади.

Бўзатовда ўтказилаётган «Республика ёшлар овози» фестивали доирасида бир-биридан қизиқарли тадбирларни уюштириш назарда тутилган. Биринчи куннинг ўзида ёшлари орасида спорт мусобақалари, «Миллийлигимизни сақлаймиз» номли танлов ва расмлар танлови, ҳаваскор ёшлар гуруҳлари ўртасида «Заковат» интеллектуал турнирлари ўтказилди. Шунингдек, туман Ёшлар марказида таниқли ва ёш ижодкорлар билан учрашув, шеърият тўплами китобларининг тақдимоти, миллий ҳунармандчилик кўргазмаси, қорақалпоқ таомлари фестивали бўлиб ўтди.

Фестиваль доирасидаги тадбирлар 10 июнгача давом қилади.

Ғ.Отажонов,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер