Бўстонлиқда 72 сотих ерни 1 млн долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Видеодан кадр
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги 72,6 сотих нотурар ер майдонини 1 млн долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 12 март куни пойтахтнинг Бектемир туманида ўтказилган тезкор тадбирда 1992 йилда туғилган, риэлторлик фаолияти билан шуғулланувчи шахс ушланган.
Ушбу шахс Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги 72,6 сотих нотурар ер майдонини 1 млн долларга сотмоқчи бўлган. У шунингдек, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 1 ойда мазкур ер майдони тоифасини турар жойга ўзгартириб, кўпқаватли уй-жой қуриш учун рухсатнома ва барча ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига яна 100 минг доллар талаб қилган.
У келишилган пулнинг 110 минг долларини аванс тариқасида олаётганида ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан далилий ашёлар билан ушланган.
Шунингдек, Тошкент шаҳри Олмазор туманида ўтказилган тезкор тадбирда қарздорлик бўйича МИБ юритаётган ижро ҳужжатларини тугатиб бериш эвазига катта миқдорда пул талаб қилган шахс қўлга олинган. У фуқаронинг 647 млн сўм миқдоридаги қарздорлик бўйича ижро ҳужжатларини тугатиш ва Ўзбекистондан чиқиш учун қўйилган тақиқни ечиб бериш эвазига 25 минг доллар талаб қилиб, пулларни олган вақтида қўлга олинган.
Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик жуда кўп миқдорда), 211-моддаси 3-қисми «а» банди (пора бериш жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сенатда Қатар Шўро кенгаши Раиси билан учрашув бўлиб ўтди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Самарқандда «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити ўз ишини бошлади
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг