Бош прокурорнинг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди

11:25 29 Апрель 2022 Сиёсат
1122 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Сенатнинг 29 апрель куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида Бош прокурорнинг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботда прокуратура органлари томонидан мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш борасида 2021 йилда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида маълумотлар берилди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 

Қайд этилишича, ижтимоий соҳада белгиланган долзарб вазифалар ижроси, айниқса, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ва уларни камбағалликдан чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Хусусан, 4 187 нафар фуқарога ўз вақтида тўлаб берилмаган 7 млрд сўмлик иш ҳақи, пенсия ва нафақалар ундириб берилган, шу билан бирга, 29 млрд сўмлик бундай тўловлар талон-торож қилинганлиги аниқланиб, тегишли чоралар кўрилган.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 

Мамлакат тараққиётининг янги босқичида ўта муҳим бўлган Инвестиция дастурлари ижросини сўзсиз таъминлаш, давлат харидлари соҳасида қонунийликни мустаҳкамлашга устувор масала сифатида аҳамият қаратилиб, кўрилган чоралар натижасида «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» ва бошқа дастурларга киритилган лойиҳалар учун режалаштирилган маблағлардан 1,5 трлн сўми тежаб қолинишига эришилган.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 

Ўз навбатида, сенаторлар прокуратура органлари томонидан амалга оширилган ижобий ишлар билан бирга айрим йўналишларда назоратни янада кучайтириш лозимлигини таъкидладилар.

Жумладан, 6 462 та жиноятни ҳисобдан яшириш ҳолатлари аниқланиб, барчаси ҳисобга қўйилган ҳамда жиноятларни қасддан яширган масъул ходимларга нисбатан 44 та жиноят иши қўзғатилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан келиб тушган 3 028 та ариза ва хабарларнинг барчаси бўйича терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилган. Текшириш натижаларига кўра, жами 161 та жиноят иши қўзғатилиб, айбдор шахсларга нисбатан чоралар кўрилиши таъминлаган.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 

Сенаторлар «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларига киритилиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари 2021 йилда якунланиши керак бўлган 1 728 та объектнинг 453 таси 2022 йилга кўчирилганлиги юзасидан изоҳ сўрадилар.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 

Сенат аъзолари мажлисда муҳокама қилинган йўналишларда назоратни янада кучайтириш, аниқланган ҳар бир қонун бузилиши ҳолатига нисбатан қатъий ва таъсирчан чоралар кўриш бўйича ўз таклифларини билдирдилар.

Мазкур масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер