Бош прокуратура ва Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

21:29 23 Сентябр 2023 Жамият
486 0

Ватанимиз истиқлоли, халқимизнинг озодлиги ва эркинлиги йўлида мардона кураш олиб бориб, мустабид тузум даврида қатағон қилинган прокуратура органлари ходимлари хотирасини абадийлаштириш, уларнинг ҳаёт йўллари ва фаолиятини кенг жамоатчилик, айниқса, ёшлар эътиборига асосли ҳамда тўлақонли етказиш, фуқароларда прокуратура органларининг шарафли фаолияти ҳақидаги тасаввурларини янада бойитиш, ёш мутахассисларда ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтириш мақсадида Бош прокурорнинг фармойиши қабул қилиниб, қатағон қурбони бўлган прокуратура ходимларининг хотирасини тиклаш ва абадилаштириш юзасидан ишчи гуруҳ тузилди.

Яқинда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раҳбарлигида мазкур ишчи гуруҳнинг видеоселектор тарзидаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Бош прокуратура, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар, Ҳарбий ва Транспорт прокуратураси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва Мажбурий ижро бюроси, Қатағон қурбонлари хотираси Давлат музейи марказий маҳкамаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари масъуллари иштирок этди.

Тадбирни Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев кириш сўзи билан очиб, жорий йилнинг 31 август куни пойтахтимиздаги "Шаҳидлар хотираси" ҳиёбонида масъуллар ва жамоатчилик вакиллари билан бўлган учрашувда давлатимиз раҳбари қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш бўйича муҳим ташаббусларни илгари суриб, қатағон қурбонлари хотирасини ёд этиш ва уларнинг мустақиллигимиз йўлидаги ҳаракатларини, орзу-армонларини кенг тарғиб этиш ишлари умуммиллий ҳаракатга айланиши зарурлиги борасида муҳим кўрсатмалар берганлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбирда Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи директори ва илмий ходимлари, шунингдек, ишчи гуруҳнинг бошқа аъзолари сўзга чиқиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

Тадбир доирасида Бош прокуратура ва Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер