Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Сурхондарёда ҳуқуқбузарларни қўлга туширди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Сурхондарё вилоятида акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари билан савдо қилаётган дўконларнинг фош қилинганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Узун тумани ва Термиз шаҳри бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда «Ф.С.» МЧЖ раҳбари С.И. ҳамда ЯТТ Б.Х. қонунга хилоф равишда тамаки ва алкоголь маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келгани маълум бўлган.
Аниқланишича, мазкур тадбиркорларнинг савдо дўконларидан хорижда ишлаб чиқарилган жами 3 минг 723 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган ва ҳужжатлаштирилган.
«Ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ, Сурхондарёда ҳеч қандай ҳужжатларсиз дори савдоси билан шуғулланиб келган шахслар аниқланганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг