Бош прокуратура бир гуруҳ онкология ходимларининг Президентга йўллаган мурожаатига расмий муносабат билдирди

11:57 22 Февраль 2021 Жамият
557 0

Бош прокуратура Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Тошкент шаҳар филиалининг бир гуруҳ ходимлари томонидан Президентга йўлланган мурожаати юзасидан расмий баёнот берди.

Ижтимоий тармоқларда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Тошкент шаҳар филиалининг бир гуруҳ ходимлари муассасада юз бераётган салбий ҳолатларга қонуний баҳо беришни сўраб Президентга мурожаат йўллаган.

Аниқланишича, 2021 йил 2 февраль куни Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Тошкент шаҳар филиали мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур жиноят иши тергови Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?