Бор бўладиган қилсанг ишлайсан. «Жўқ» бўлса ўзинг ҳам «жўқ» бўласан, тамом — Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон темир йўллари» раҳбарларини қаттиқ огоҳлантирди

15:50 20 Август 2021 Сиёсат
4114 0

Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Учрашувда давлат раҳбари "темирйўл монополияси" ҳақида кескин фикрларни айтиб ўтди.

«Рақобат кирмаса, темирйўл монополиясини топширмайди, сифати ўзгармайди, нархи камаймайди. 5 йил ўргандик уни рақамлаштириш бўйича Германиядан одамларни олиб келганман. Германияликларга ҳам булар бас келади, «Темирйўлчилар».

Улар келиб биздан ўргансин дейди бир-иккита ноинсофлар бор. Оғир лекин энди Ҳосилов (Ҳосилов Хуснутдин «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси)га ўхшаган каттаконлар дунёқараши ўзгармаса, уни ўзгартиришга мажбур бўламан. Шунинг учун яна 1 йил синов уларга.

Э, келмайди, бизга хусусий секторлар деганлар нотўғри гапиради. Ўзинг ташкил қиласан. Ўзинг кредит оласан, ўзинг банкларга ялинасан, иккита, учта хусусий секторни киргизсанг, жуда кўп логистика катта катта давлатларда компаниялар бор, ўшаларни олиб келасан Ўзбекистонга. Улар рақобатчи бўлиб киради. Кейин улар сени монополиянгни йўқ қилиш учун арзонроқ, тезроқ сифатли қилиб, жой-жойига олиб берадиган вагондан тушириб ўзини машинасида тадбиркорни «склади»га олиб бориб берадиган қилади. Қилади дунёда борку!

А бизда фақат бу «темирйўл» жўқ (йўқ) дейишни билади. Жўқ (йўқ) дейди. Ҳамма нарса жўқ (йўқ). Бор бўладиган қилсанг ишлайсан. Жўқ (йўқ) бўлса ўзинг ҳам жўқ (йўқ) бўласан, тамом», деди давлат раҳбари.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?