Боқийсан, ифтихоримсан, она тилим!

22:44 20 Октябр 2022 Жамият
597 0

Фото: Халқ сўзи

Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикаси «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни қабул қилинганининг 33 йиллиги ҳамда 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамкорлигида «Боқийсан, ифтихоримсан, она тилим!» мавзусида танлов ўтказилди. Унда умумтаълим мактабларининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари иштирок этди.

Танловда иштирокчилар давлат тили қадри, унинг мақомини янада юксалтириш бўйича тайёрлаб келган видеороликларини намойиш этишди. Кейинги шартда уларнинг саводхонлик даражаси аниқланди. «Сўз латофати» шартида эса ўзбек тили имкониятлари, сўзлар келиб чиқиш тарихини нечоғлик билишлари синовдан ўтказилди.

Шарафли биринчи ўрин Ғузор туманидаги 42-мактаб ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Лайло Чоршанбиевага насиб этган бўлса, Косон туманидаги 38-мактаб тарғиботчиси Шаҳло Жумаева иккинчи ва Нишон туманидаги 30-мактаб тарғиботчиси Шаҳло Жалолова учинчи ўринни қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Фахриддин Бозоров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер