Бўлажак шифокорлар учун замонавий кутубхона фойдаланишга топширилди

19:18 07 Сентябр 2022 Жамият
490 0

Фото: Халқ сўзи

Мамлакатимиздаги тиббиёт олий ўқув юртлари орасида етакчи ўринга эга бўлган Самарқанд давлат тиббиёт университети жамоаси, талаба ёшлари учун янги ўқув йилида замонавий ахборот - ресурс маркази фойдаланишга топширилди.

Ахборот-ресурс маркази жаҳон андозаларига мос янги техникалар ва замонавий жиҳозлар билан таъминланди. Сенсорли замонавий инфо-киоск ҳам ўрнатилди. Бу орқали талабалар, магитсрлар, илмий изланувчилар бемалол Университет сайти, телеграмм канали ва истаган сайтларига кириши, зарур маълумотларни олиши мумкин.

Ахборот ресурс марказида Илмий-услубий ва ахборот-маълумот бўлими фойдаланувчилари учун библиографик маълумот ва информацион хизмат кўрсатиш шароитлари ҳам яратилган. Китоб кўргазмаларини ташкил этиш учун алоҳида зал мавжуд. Ўқув зали эса 80 ўринга мўлжалланган.

Марказ фонди бугунги кунда 300 минг нусхадан ортиқ адабиётлар билан тўлдирилган. Айниқса, кейинги уч йилда университет кутубхонасига 17 мингдан ортиқ адабиётлар келтирилди. Университет профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган 9 минг нусхадаги 344 номдаги ўқув адабиётлар ҳам кутубхонага жойлаштирилди. Марказ фондида Республикамиз ҳамда хориждан келтирилган тиббиёт соҳасига оид ноёб илмий адабиётлар ҳам мавжуд.

Дунёдаги ҳар қайси давлат, ҳар қайси халқ биринчи навбатда ўзининг интеллектуал салоҳияти, юксак маънавияти билан қудратлидир. Бундай енгилмас куч манбаи эса аввало инсоният тафаккурининг буюк кашфиёти бўлган китобда мужассам.

90 йиллик тарихга эга бўлган Самарқанд давлат университети замонавий ахборот-ресурс марказининг янги бинога кўчиб ўтиши ҳамда янги адабиётлар билан тўлдирилиши шубҳасиз, ёш кадрлар ва бўлажак шифокорлар маънавиятини, илмий салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилади.

Абдулазиз Йўлдошев, "Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?