Бўлажак ҳуқуқшунослар билим ва маҳоратини синовдан ўтказди

Фото: Халқ сўзи
Фарғона вилоят юридик техникумида Адлия вазирлиги ташаббуси билан жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича намунавий суд процесси танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.
Профессионал таълим муассасаларида ҳуқуқшунослик йўналишида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг назарий билимларини юридик амалиёт билан боғлаши учун шароит яратиш, уларда судда нутқ сўзлаш қобилиятини, жамоавий ишлаш, тезкор фикрлаш, таҳлил этиш ҳамда мукаммал қарорларни қабул қилиш кўникмасини ривожлантириш мақсадларига қаратилган ушбу танловда саккизта жамоа ўзаро беллашди. Жамоалар фуқаролик ишлари йўналиши бўйича намунавий суд процессида даъвогар ва жавобгар тарафлар сифатида, жиноят ишлари йўналишида айблов ва ҳимоя тарафлар мақомида қатнашдилар.
Жамоаларнинг намунавий суд процессларини Фарғона вилояти адлия бошқармаси томонидан тузилган ҳакамлар ҳайъати холисона баҳолаб борди. Якунга кўра, икки жамоа фуқаролик ҳамда иккитаси жиноят ишлари бўйича танловнинг минтақавий босқичида иштирок этиши учун йўлланма олди.
Эслатиб ўтамиз, танловнинг минтақавий босқичида ғолиб бўлган жамоа сўнгги – республика босқичида иштирок этади.
Ботир МАДИЁРОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг