Болаларга ҳам "COVID-19"га қарши мажбурий эмлаш жорий этаётган дунёдаги биринчи давлат маълум бўлди

19:55 06 Ноябрь 2021 Дунё
767 0

Фото: AFP

Коста-Рика 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар учун "COVID-19"га қарши мажбурий эмлашни жорий этган дунёдаги биринчи давлат бўлди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Ушбу ёш гуруҳи учун мажбурий эмлаш 2022 йил март ойида бошланади. Тегишли қарор Коста-Рика Эмлаш ва эпидемиология бўйича миллий комиссияси томонидан болалар ва ўсмирларнинг энг яхши манфаатлари тамойилига мувофиқ қабул қилинган.

Маҳаллий "The Tico Times" газетасининг ёзишича, Коста-Рика ҳукумати октябрь ойида "Pfizer" компанияси вакцинасидан 3,5 миллион доза вакцина сотиб олган. Таъкидланишича, шундан 1,5 миллион дозага яқини болаларни эмлаш учун ишлатилади, қолгани эса катталарга учинчи доза сифатида юборилади.

Олдинроқ АҚШда 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни Американинг "Pfizer" ва Германиянинг "BioNTech" компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши препарат билан эмлашга рухсат берилган эди. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?