Болаларга бир олам қувонч улашилди

12:28 25 Ноябрь 2021 Жамият
171 0

Болаларни келгуси ҳаёт йўлига бўлган ишончини янада ошириш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Самарқанд ҳарбий прокуратураси ходимлари томонидан Каттақўрғон гарнизонидаги ҳарбий қисм билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳридаги 1-сонли «Меҳрибонлик уйи»га бориб, тарбияланувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан ташишди.

Дастлаб тарбияланувчилар билан муз аренасига саёҳат уюштирилди.

Сўнгра, «Кичик мутахассисларни тайёрлаш маркази»да Ватанимиз сарҳадларида сергак ва ҳушёр хизмат қилаётган алп ўғлонларнинг машғулотлари ҳамда улар фойдаланаётган қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалари намойиш этилди.

Болалар ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар, уларга шу ерда тушлик ва концерт дастури ташкил этилди.

Тадбир якунида уларга китоблар жамланмаси совға қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?