“Болалар ва ёшлар учун энг яхши китоб” танлови ўтказилади — Президент

22:28 30 Июнь 2021 Сиёсат
490 0

Бу ҳақида Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлар ва талабалар форумидаги нутқида маълум қилди.

"Ёшлар ўртасида китобхонликни, мутолаа маданиятини ривожлантириш доимий эътиборимиз марказида бўлади.

Фарзандларимизга мўлжалланган бадиий адабиётларни кўпайтириш ва уларнинг муаллифларини рағбатлантириш мақсадида “Болалар ва ёшлар учун энг яхши китоб” танловини ўтказиш йўлга қўйилади.

Бунда, муаллифлар учун биринчи ўринга – 100 миллион сўм, иккинчи ўринга – 75 миллион сўм, учинчи ўринга – 50 миллион сўм мукофот берилади" деди давлат раҳбари.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?