“Болалар ўзларини шифохонада эмас, эртаклар оламида юргандек тасаввур қиладилар”

11:06 21 Октябр 2021 Жамият
120 0

Фото: Саминжон Ҳусанов, “Халқ сўзи”

Андижон шаҳридаги болалар шифохонасининг 146 ўринга мўлжалланган биноси тубдан таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

-Набирамни ҳар олти ойда шу шифохонага даволатишга олиб келаман,-дейди избосканлик уй бекаси Зумрадхон Абдуллаева. –Бу ерда тиббий хизмат кўрсатиш билан бир қаторда шароит ҳам ўзгача. Бинонинг безатилиши, тасвирлар, безаклар болаларни эртаклар оламида юргандек тасаввур қилишларига ёрдам беради. Янги бино ана шу қулайликларни янада бойитибди.

204 ўринли шифохона 17 та бўлим ва бўлинмалардан иборат бўлиб,  бу ерда малакали тиббиёт ходимлари хизмат кўрсатмоқда. Бинода таъмирлаш ишлари якунига етгач, у жаҳон талабларига мос ва хос бўлган энг сўнгги русумдаги тиббий жиҳозлар билан таъминланди.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?