Бола манфаати суд йўли билан ҳимоя қилинмоқда

06:03 06 Август 2022 Жамият
327 0

Архив сурат

Республикамизда одил судловни таъминлаш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигига бўлган ишончини мустаҳкамлаш борасида қатор ишлар қилинмоқда. Хусусан, ушбу амалий чораларнинг бир қисми сифатида прокурорларнинг фуқаролик суд ишларини юритишдаги фаолиятини мисол қилиш мумкин.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси органлари томонидан фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судларида прокурорларнинг қиймати 1 млрд. сўмдан ортиқ бўлган 131 та даъво аризалари қаноатлантирилган.

Айбдорлардан регресс тартибда зарарни ундириш ҳақида 108 млн. сўмлик 23 та ҳамда меҳнат муносабатлари ҳақида жами 244 млн. сўмлик 32 та аризалар киритилиб, судларда томонидан кўрилиб қаноатлантирилди.

Суд йўналишида фуқароларнинг 50 дан ортиқ мурожаатлар ижобий ҳал қилинган.

Шунингдек, эртанги келажагимиз бўлган болалар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ҳам ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида ёлғиз она сифатида фарзандга туғилганлик ҳақида гувоҳнома олган лекин болага оталиги белгиланмаган ҳолатлар учрамоқда.

Прокуратура ташаббуси билан тегишли идоралар билан биргаликда ҳозирда 400 дан ортиқ ёлғиз оналар билан “фуқаробай” учрашиб, суҳбат қилиниб, ўрганиш ишлари олиб борилди.Натижада бола манфаатида оталикни белгилаш ва алимент ундириш бўйича фуқаролик судларига прокуратура органлари томонидан 24 та даъво аризалар киритилди.

Шунингдек, боланинг ва ёлғиз онанинг манфаатида алоҳида яшаётган отадан боланинг даволаниши учун сарфланган қўшимча ҳаражатларни ундириш бўйича фуқаролик судларига 5 та ҳамда ҳар ойда қатъий суммада моддий таъминот ундириш бўйича 15 та даъво аризалар киритилиб, судлар томонидан қаноатлантирилди.

Шу билан бирга, жамиятимизда айрим ҳолатларда ўз фарзандларига нисбатан ота-оналик ҳуқуқ ва мажбуриятларини бажармасдан келган ота-оналар учрамоқда.

Мазкур ҳолатларда, Оила кодексида белгиланган тартибда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича судларга прокурорлар томонидан 9 та даъво аризалар киритилган бўлса, шундан 7 та қаноатлантирилди, қолганлари судда кўриб чиқилмоқда.

Ҳозирда қонунда кўрсатилган тартибда боланинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ишлар давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?