Бола ҳуқуқлари бўйича вакилга жорий йилнинг 6 ойи давомида жами 325 та мурожаат келиб тушган

15:00 03 Август 2022 Жамият
311 0

Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг фаолият йўналишларидан бири бу жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан болалар ҳамда улар қонуний вакилларининг бола ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқиш орқали боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашдир.

Кейинги тўрт йил ичида мамлакатимизда халқ билан мулоқотнинг самарали механизми яратилди. Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг шахсий қабуллари болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, фуқароларимиз билан бўладиган юзма-юз мулоқат давомида уларнинг болалар ҳақидаги ташвиш ҳамда муаммоларини чуқур ўрганиш, мавжуд муаммоларни тегишли идора ва ташкилотлар билан бамаслаҳат ҳал этиш воситаси сифатида муҳим аҳамият касб этаётганини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.

Жорий йилнинг 6 ойи мобайнида Бола ҳуқуқлари бўйича вакил номига бола ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси жисмоний ва юридик шахслари, болалар ҳамда улар қонуний вакиллари томонидан жами 325 та мурожаатлар қабул қилинган, шундан, шахсий қабулда 125 та мурожаат қабул қилинган.

Мурожаатларнинг таснифига кўра, қуйидаги ҳуқуқ бузилишлари кўп учрамоқда

- вояга етмаган болаларни алимент олиш ҳуқуқига доир 29 та;

- судлар томонидан чиқарилган қарорларининг ижро этилмаётганлигидан норози бўлиб 48 та;

- бирга яшамайдиган ота-она ўртасида боланинг яшаш жойини белгилаш борасида ўзаро низо бўйича 43 та

- судларда боланинг фикрини инобатга олиш, болаларнинг ҳоҳишига қарши бирга яшамайдиган ота ёки она билан яшаш белгиланганлигидан норозилигига доир 31 та;

- шаърий никоҳдаги аёллар ва болаларнинг ҳуқуқларига доир 29 та;

- боланинг турар жойга бўлган ҳуқуқига доир 19 та;

Мурожаатлар Бола ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан тўлиқ назоратга олинган. 48 та мурожаатлар идора ва ташкилотлар томонидан қаноатлантирилган. 189 та мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан бола ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш юзасидан маълумотлар олишни сўраб 38 та хат давлат ташкилотларига юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер