Бола ҳуқуқлари бўйича вакил: "Болаларга нисбатан зўравонликни тўхтатинг!"
Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 29 март куни номаълум аёл фарзандларига озор бераётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Қорақалпоғистонда аёл турмуш ўртоғи билан ўзаро келишмовчилик сабабли, икки қизини аёвсиз дўппослаб, уларга азоб бериб келган аёлга жиноят иши қўзғатилди.
Биз жамият сифатида бу ҳақиқатни қабул қилмаслигимиз керак. Биз ота-оналарнинг фарзанд тарбияси учун масъулиятини кучайтиришимиз, болаларни шафқатсиз муомала ва зўравонликдан асраш учун барча имкониятларни ишга солишимиз керак.
Биз нафақат кузатамиз, балки дарҳол ваколатли органга мурожаат қиламиз ва қандай чоралар кўрилаётганини назорат қиламиз. Эълон қилинган видеони кўришим биланоқ, бу видеони Республикамизда ташкил этилган Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шуъбасининг телеграм каналига юбордим. Чунки ушбу орган у болаларни ҳимоя қилиш, ота-оналарини жавобгарликка тортиш, шу жумладан уларнинг келажакдаги тақдири билан боғлиқ барча масалалар билан бевосита шуғулланади.
Ҳозирда онага нисбатан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида маълумот берилди. Лекин шу билан бирга, ҳеч нарса ота-оналар томонидан болаларга нисбатан зўравонликни оқлай олмайди.
Зўравонлик нафақат болаларнинг омон қолиши ва соғлиғига, балки уларнинг ҳиссий фаровонлиги ва келажак истиқболларига ҳам таҳдид солади. Aгар бола эрта ёшда, тана ва мия ривожланишининг муҳим босқичида зўравонликни бошдан кечирган ёки гувоҳи бўлган бўлса, салбий оқибатлар қайтарилмас бўлиши мумкин.
Зўравонлик болаларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигига таъсир қилади, уларнинг таълим олиш ва ижтимоийлашув қобилиятини пасайтиради, психологик жиҳатдан соғлом вояга етишишлари ва яхши ота-оналар бўлиб шаклланишларига тўсқинлик қилади.
Афсуски, оилада болаларга нисбатан зўравонлик, ижтимоий норма ҳисобланиб қолмоқда. Кўпинча унинг оқибатлари муҳокама қилинмайди. Фарзандни тарбиялаш учун зўравонлик зарур, жисмоний куч жазо сифатида ишлатилиши мумкин, деб ҳисоблайдиган ота-оналар бор.
Ота-оналарнинг турмуш шароитининг оғирлиги, қашшоқ ва камбағаллиги, уларнинг спиртли ичимликларни истеъмол қилиши ва ўз фарзандларини ташлаб кетиши ҳамда миграцияси болаларнинг қаровсизлиги, таҳқирланиши ёки эксплуатацияси хавфини оширади.
Болалар зўравонлик ҳолатлари ҳақида гапирмайдилар ва шунинг учун камдан-кам ҳолларда керакли ёрдамни олишади.
Ўзбекистон болалар ҳуқуқларини, шу жумладан, фавқулодда вазиятларда ҳимоя қилишга содиқлигини намойиш этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси томонидан Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция 1992 йил 9 декабрида ратификация қилинди. Давлат ўз зиммасига мазкур халқаро ҳужжатда қайд этилган болаларнинг барча ҳуқуқларини, шу жумладан, жисмоний, руҳий ва жинсий зўравонликлардан, қийноққа солишлардан ёки шафқатсизлик, қўпол ёхуд инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа шакллардаги муомаладан, ҳимоя қилиш мажбуриятини олди.
Ўзбекистон Республикасининг «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунида бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида (4-модда) боланинг ҳаёти ва
Шу билан биргаликда, ушбу қонунда давлат боланинг барча шакллардаги камситишлардан ҳимоя қилинишини таъминлаш учун зарур чораларни кўриши (7-модда), ҳар бир бола ўз шаъни ва қадр-қимматига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига ғайриқонуний аралашувлардан ҳимояланиш ҳуқуқига эгалиги, давлат жисмоний, руҳий ва жинсий зўравонликдан, қийноқларга солишдан ёки шафқатсиз, қўпол ёхуд инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа шаклдаги муомаладан ҳимоя қилинишини амалга ошириши белгиланган.
Яқинда ЮНИCЕФ Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил билан ҳамкорликда тренинг ташкил этди. У «Ўзбекистонда болаларни ҳимоя қилиш соҳасида фавқулодда вазиятларга тайёрликни ошириш» кенг кўламли лойиҳасининг бир қисми бўлди.
Бунда Болаларни ҳимоя қилиш масалалари
Бизга ёки оммавий ахборот воситаларида болага нисбатан зўравонлик ёки шафқатсиз муносабатда бўлган биронта ҳам ҳолат бизнинг эътиборимиздан четда қолмайди!
Энг ёмони, боланинг ҳуқуқлари, афсуски, реаллик кўрсатганидек, ота-оналар ва бошқа яқин қариндошлар томонидан поймол этилмоқда.
Шу ўринда Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек фуқаролар болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги маълумотлар хусусиятидан келиб чиқиб масъул органларни (прокуратура, ички ишлар, соғлиқни сақлаш, таълимни бошқариш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил, Болалар масалалари бўйича миллий комиссия, Болаларни ҳимоя қилиш масалалари
Айниқса, болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги маълумотлар ижтимоий тармоқларда жойлаштирилиши ва тарқатилиши ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишидан олдин масъул органларга хабар берилиши мақсадга мувофиқ бўларди. Чунки болалар мавзусининг оммавий ахборот воситаларида ёритишнинг ўзига хос этикаси ва қонун-қоидалари, талаблари бор. Жабрланган болаларни таниш мумкин бўлган маълумотлар берилмаслиги керак.
А. ЮНУСОВА,
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг